ҲАРБИЙ ҚИСМДА БАЙРАМ

Булунғур туманида жойлашган 32736 ҳарбий қисмда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ҳамда ушбу ҳарбий қисм ташкил топганлигининг 17 йиллигига бағишлаб маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир туман ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, туман ИИБ ва 32736 ҳарбий қисм  ҳамкорлигида бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари  Баходир Бахрамов, Марказий ҳарбий округ кўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари полковник Қ.Ачилов иштирок этди ҳамда байрам билан харбий хизматчилар ва уларнинг оилаларини тадбриклаб, Ватан ҳимоясидек улуғ ва шарафли ишга ўзини бағишлаган мард ҳарбий хизматчиларни давлатимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида олиб бораётган хизматлари учун чуқур миннатдорчилик билдиришди.

Тадбир туман маданият бўлими санъаткорлари ва ҳарбий хизматчилар иштирокида куй-кўшиқлар билан давом этди.

2015-2019 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM