БУЛУНҒУР ТУМАНИ МУТАСАДДИЛАРИГА САВОЛЛАРИНГИЗ БОРМИ?

Бугун, 12 май куни соат 20:00 дан бошлаб Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган “Очиқ мулоқот” кўрсатувида Булунғур тумани сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги корхона ва ташкилотлар бошлиқлари иштирокида мулоқот ўтказилади.

Сиз ўзингизни қийнаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазарни кўрсатувгача ва кўрсатув давомида (66)233-96-01, 233-96-07, 233-96-08, 233-96-09 рақамли телефонларга қўнғироқ қилиш ёхуд @ochiq\_muloqot телеграм мессенджерига хабар юбориш орқали билдиришингиз мумкин.

Билдирилган барча мурожаатлар вилоят ҳокимлиги ва вилоят телерадиокомпанияси томонидан назоратга олинади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM