АЖДОДЛАРНИ ХОТИРЛАШ - МУҚАДДАС ҚАДРИЯТ

9 май  Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан  Булунғур туман ҳокимлиги ҳомийлигида Ўзбекистон фахрийларни қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси ташаббуси билан тумандаги бир гурух фахрийлар билан Бухоро вилояти икки кунлик зиёрат саёхат тадбири ташкил этилди.

Бухорога уюштирилган зиёрат тадбирида туман “Нуроний” жамғармасининг фаол аъзолари, отахону-онахонлар иштирок этишди.

Зиёратчилар саёхатнинг биринчи кунида Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний, Хожа Ориф Ревгарий, Хазрат Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий ва Рометан туманидаги Хожа Махмуд Бобои Саммосий ҳамда Хожаи Азизхон Али Ромитоний мақбараларни зиёрат қилишди.

Саёхатнинг иккинчи кунида зиёратчилар Сайид Амир Кулол зиёратгохига, Баховуддин Нақшбандий мақбараларига, Бухоро шахридаги Арк мажмуасига, Минораи Калон ансабли, Лаби ховуз ансабли, Ситораи Моҳи Хоса саройларида бўлишди.

Зиёратдар мақсад мамлакатимизнинг бой тарихий меморий обидалари билан яқиндан таниш,  ислом дининг буюк алломалари мангу ором олган муқаддас қадомжоларни зиёрат қилиш, Бухоронинг диққатга сазовор масканларини куриб, буюк тарихимизнинг бизга қолдирган бебахо ёдгорликларни билан таниш бўлди. Туманмизинг фахрийлари зиёратда мамлакатимизнинг тинчлиги, халқимизнинг осойишталиги, ёшларимизинг бахту-саодати учун дуолар қилишди.

Зиёрат давомида зиёратчилар учун маданий дам олиш дастурлари ҳам намойиш этилди.

Зиёратчиларни Бухоро вилоятнинг мутасаддилари кутиб олиб уларни муносиб заёрат амалларни бажаришда якиндан кўмак беришди.

А.Шокиров

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM