27-28 АПРЕЛ КУНЛАРИ УМУМХАЛҚ ҲАШАРИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТАЙЛИК

Халқимиз азал-азалдан байрамларни, қутлуғ кунларни ўзгача тайёргарлик билан қаршилайди. Аввало, кўча ва гузарларни, хонадон ва ҳовлиларни тартибга келтириб, тозалик ва орасталикни бош масала қилиб белгилайди. 

Яқинлашиб келаётган 9 май - Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш мақсадида жорий йил 27-28 апрел кунлари Самарқанд вилоятида ҳашар тадбири ўтказилади.

Маҳалла, кўча-кўй ва хонадонларни тоза-озода, саранжом-саришта сақлаш, турли дарахт ва гул кўчатлари экиб, теварак-атрофни кўкаламзорлаштириш халқимизга хос юксак фазилатдир. Мустақиллик йилларида бундай миллий қадриятларимиз қайта тикланиб, байрамлар арафасида  янада кенг тус олмоқда. 

Туманимизда ўтказиладиган  ҳашар ишлари ҳам халқимизга хос меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик сингари эзгу фазилатларни ўз ичига олади. Икки кун давомида майдонлар ободонлаштирилиб, дарахтлар оқланади, ариқлар тозаланиб, барча корхона ташкилот ва муассасаларга турли хилдаги манзалари гул кўчатлари ўтқазилади, байрам тадбири ўтадиган асосий кўчаларни байрамга мос қилиб безатиш ишлари олиб борилади. 

Ҳашар давомида хар бир фуқаро яшаб турган хонадонини ва унинг атрофини ободонлаштирса, гул кўчатлари экиб ариқларни тозаласа, “Ҳар бир хонадон обод бўлса - Ватанмиз обод бўлади” деган шиор остида ҳашарда фаол иштирок этса туманимиз гулзорга айланади. 

 Азиз Булунғурликлар ҳашарда фаол иштирок этиб, байрамни муносиб кутиб олайлик!

 

Республика Маънавият ва маърифат маркази

 туман бўлими раҳбари

А.Шокиров

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM