Ташаббуслар ижроси йўлида

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш” ташаббусини илгари сурган эдилар.

Муҳтарам юртбошимизнинг ушбу ташаббуси жойларда ёшлар томонидан катта қизиқиш ва хайрихоҳлик билан кутиб олинди. Ушбу йиғилишнинг 12-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Булунғур туман Кенгашининг бошланғич ташкилот ёшлар етакчилари томонидан барча умумтаълим мактабларида ушбу ташаббуслар ижроси йўлида маънавий-маърифий, спорт ва маданий тадбирлар кундан кунга авж олмоқда.

Хусусан, биринчи йўналиш (маданият) ижроси юзасидан жорий йилнинг 19 апрель куни тумандаги 54-умумтаълим мактабида “Энг наъмунали ўқувчи қиз” лойиҳаси амалга оширилди. 250 нафар ўқувчи-қизлар иштирок этишган ушбу лойиҳада фаол иштирок этган 6-“а” синф ўқувчиси М.Ўразалиева ҳамда 9-синф ўқувчиси С.Набиевалар ташкилотчилар томонидан рағбатлаштирилдилар.

Иккинчи йўналиш (санъат) ижроси юзасидан жорий йилнинг 22 апрель куни тумандаги 20-умумтаълим мактабида “Шеър оҳанги суръатларга чорлар” номли лойиҳа амалга оширилди. Лойиҳа давомида икки кишилик гуруҳлар ўртасида ўзаро беллашув ўтказилиб, бир ёш ижодкор ёзган шеърини иккинчи шериги суръатларда ифодалаб бериши лозим эди. Лойиҳа ўқувчи-ёшлар ичида катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Учинчи йўналиш (спорт) ижроси юзасидан жорий йилнинг 20 апрель куни 40-умумтаълим мактабида “Соғлом танда соғ ақл” шиори остида йигитлар ўртасида спортнинг футбол, қизлар ўртасида воллейбол ва стол тенниси турларидан “Спорт, дўстлик, бирдамлик” номли спорт мусобақалари ўтказилди. Мазкур спорт мусобақаларида 2, 67, 40, 58, 9, 59, 13, 65, 44-умумтаълим мактабларидан жами    200 нафарга яқин ёшлар иштирок этишди.

Тўртинчи йўналиш (ахборот технологиялари) ижроси юзасидан жорий йилнинг 23 апрель куни тумандаги 33-умумтаълим мактабида “Энг яхши компютер муҳандиси” шиори остида ёш комютер ихлосмандлари ўртасида “Ёш дастурчи” беллашуви 66, 3, 4, 17, 33, 24, 27, 50, 20-умумтаълим мактаблари ўқувчи ёшлари ўртасида ўтказилди. Беллашувда 50 нафар ёш дастурчилар 3 та шарт бўйича ўзаро куч синашдилар.

Бешинчи йўналиш (китобхонлик) ижроси юзасидан жорий йилнинг 22 апрель куни тумандаги 19-умумтаълим мактабида “Китоб ва китобхонлик – маънавият кўзгуси” шиори остида катта китобхонлик байрами ўтказилди. Ушбу лойиҳа давомида ёшлар ўзлари мутолаа қилган ва катта таассурот қолдирган дурдона асарлар, кичик ҳикоялар ҳақида ўроқларига сўзлаб беришди ва уни албатта ўқишни тавсия қилишди. Лойиҳада 164 нафар ўқувчи-ёшлар қамраб олинди.

Бу каби лойиҳалар тумандаги барча таълим муассасаларида ўтказилиб келинмоқда. Хусусан, 2019 йил 25 апрель куни тумандаги 48-умумтаълим мактабида “Ким кўп китоб ўқийди” шиори остида ёш китобхонлар ўртасида “Китоб ринг” китобхонлик мусобақалари  60, 44, 59, 38, 12, 43, 62, 14-умумтаълим мактаблари ўқувчи ёшлари ўртасида ўтказилади.

2019 йил 27 апрель куни тумандаги 60-умумтаълим мактабида “Мен буюк юрт фарзандиман” шиори остида ёш театр студиялари ўртасида ўзаро беллашув  60, 44, 59, 38, 12, 43, 62, 14-умумтаълим мактаблари ўқувчи ёшлари ўртасида ўтказилади.

2019 йил 30 апрель кунитумандаги 18-умумтаълим мактабида “Санъатимиз сизга бахшида” шиори остида рақс ҳамда рассомчилик беллашувлари.  22, 23, 1, 34, 55, 46, 18, 21, 19-умумтаълим мактаблари ўқувчи ёшлари ўртасида ўтказилади.

Ушбу лойиҳаларда иштирок этиш, ёҳуд томоша қилиш истагидаги барча ихлосмандларни таклиф этиб қоламиз.

 

А.Жаббаров

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Булунғур туман Кенгаши

ташкилий-кадрлар, ахборот таҳлил максалалари бўйича етакчи мутахассиси

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM