БАРАВЖ ҒАЛЛАЗОР

Ғўбдин тоғи этакларидаги лалми ва суғориладиган очиқ майдонларда мўл ҳосилдан дарак бериб, гуркираб ўсаётган ғалла майсалари сўлим баҳорнинг илиқ шабадасида майин тебранишлари кўзни қувонтиради.

- Бу - мўл ҳосилдан дарак, - дейди “Ғўбдин юқори нуқта” уруғлик ғалла етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалиги раиси Илҳом Сафаров. - Ғалла майсаларини  маҳаллий ва минерал ўғитлари билан озиқлантираяпмиз. Шу сабаб майсалар бақувват бўлиб ўсмоқда. Ўтган йили хўжалигимиздаги 10 гектарлик ғалла майдонида “Краснодар-99” навли уруғ етиштириб, ҳар гектардан 40 центнердан ҳосил олган эдик. Жорий йилда майсалар ривожини ҳисобга олиб 45 центнерни кўзлаб турибмиз.

 

Раббим ҲОТАМОВ.

               Суратда: уруғлик ғалла етиштиришга  ихтисослаштирилган  “Ғўбдин юқори нуқта” фермер хўжалиги раиси Илҳом Сафаров бўлиқ майсаларни кўздан кечирмоқда.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM