ҲАРБИЙ ҚИСМДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Ҳарбий хизматчиларнинг маънавий–маърифий савиясини ошириш, ҳарбий хизматчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни турли мафкуравий таҳдидларга, хусусан, экстремизм, терроризм, “Оммавий маданият” ва бошқа ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш, миллий армиямизни миллий руҳ билан бутлаш мақсадида ҳар ҳафтада Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан Булунғур туманидаги 32736 сонли  ҳарбий қисмда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилади.

Самарқанд вилояти ҳарбий-маъмурий секторининг 2019 йилдаги амалий ҳаракатлар  “Йўл харитаси”даги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 16 апрел куни Булунғур туманидаги 32736 сонли ҳарбий қисмда ҳарбий қисм хизматчилар ва уларнинг оилалари иштирокида ташкил этилди. 

Тадбирда туман бош имом хатиби Тўлқин ҳожи Равшанов, Республика маънавият ва марифат маркази туман бўлими раҳбари Алижон Шокировлар маъруза қилди. 

Тадбирда мамлакатимизда яратилга диний эркинлик, диний соҳада билим олиш истагида бўлган фуқаролар учун таълим муассасалари тўғрисида ҳамда диний оқимлар, турли хилдаги экстримистик руҳдаги ҳаракатлар ва улар амалга ошираётган вайронкор ишлар бўйича маърузалар тингланди. Маърузада қайд этилдики ислом дини хеч қачон ёвузликни тарғиб этмаслиги, аксинча бу дин бунёдкорлик, ота-онани эъзозлаш, ватанни севиш, ҳалол ишларга чорлайдиган, пок дин эканлиги, айрим диний оқимлар динни ниқоб қилиб олиб бораётган ёвуз ҳаракатлари ислом динига умуман тўғри келмаслиги таъкидланди. 

Бугунги кунда турли хил интернет нашрларида ва ижтимоий тармоқларда айрим кимсалар томонидан тарғиб қилинаётган ислом динига хос бўлмаган тарғибот ишлар, жоҳилликни, инсон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, ўз жонига ва бошқалар инсонлар жонига қасд қилиш каби  метериалларнинг тарқалиб бораётганлиги ва бу каби холатлар бизнинг мамлакатимизда содир этилмаслиги учун ҳамма бирдай Ватанни ҳимоя қилиш кераклиги тадбирда алоҳида мухокама этилди. 

Тадбирда туман бош имом хатибига ҳарбий хизматчилар томонидан диний мавзудаги саволлар берилди. Тадбир якунида ҳарбий хизматчилар учун видеоролик намойиш этилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM