Марказий банк раиси ўринбосари Булунғурда сайёр қабул ўтказди

Бугун давлатимиз раҳбари белгилаб берган вазифалар моҳиятини англаган, зиммасидаги масъулиятни ҳис қилган мутасадди борки, ўзи ёки ташкилоти ва аҳоли ўртасида юзага келган бўшлиқни тўлдириш, халқ билан яқин бўлишга интилиб, мулоқотнинг самарали усулларидан фойдаланмоқда. Асосий вазифаси халққа хизмат қилиш, уларни рози қилиш эканлигини ўйлаб фаолият кўрсатмоқда. Ва бу ўз самарасини бераётгани сир эмас. Одамларнинг давлат идораларига, раҳбарларга ишончи ортмоқда. Кимга, қандай тартибда мурожаат қилиш кўникмаси шаклланяпти.

Туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари Б.Ю.Абубакиров раҳбарлигида тижорат банклари вакиллардан иборат ишчи гуруҳ Булунғур туманида сайёр қабул ўтказди.

Унда Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида батафсил тушунтиришлар берилди.

Сайёр қабул давомида асосий эътибор аҳолининг банк тизими юзасидан мурожаатларини жойида ҳал қилиш, банк тизимида мавжуд камчиликларни ва банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларининг бузилишларини аниқлаш, шунингдек, уларнинг олдини олиш масалаларига қаратилди. Банк мижозлари – тадбиркорлар ва омонатчиларнинг вакиллари, фуқаролар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Сайёр қабул давомида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари банк тизимига оид ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлиқ жавоб олдилар.

 

2015-2019 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM