БУЛУНҒУРЛИКЛАР - ХАЛҚАРО ФЕСТИВАЛ ИШТИРОКЧИЛАРИ

Мамлакатимизда 5-10 апрел кунлари I Халқаро бахшичилик фестивали бўлиб ўтади. 2018 йил 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикси Президентининг "Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида"ги ПҚ-3990 сонли қарори қабул қилинди. Унга кўра, Сурхондарё вилоятида ҳар икки йилда бир марта Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтказилиши белгиланди.  

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида  Халқаро миқёсда ташкил этилган бахшичилик фестивалида 75 та мамлакатдан 170 нафар хорижлик меҳмонлар, жумладан, дипломатик корпус вакиллари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, шарқ маданияти ва санъати соҳасининг мусиқачилари ва экспертлари иштирок этишмоқда.

Халқаро миқёсда ташкил этилган фестивалда Булунғур туманининг фольклор жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқда.

Туманимиз фольклор жамоаси ўз чикишларида, асосан, ҳудудга мос бўлган, қадимдан оғиздан-оғизга ўтиб келаётган халқ кўшиқлари,  қадимий урф-одатларнинг тараннумини акс эттирувчи саҳна кўринишлари билан тумандаги бахшичилик санъатини намойиш қилишни ўз олдига мақсад қилган.

Булунғур туманида бахшичилик санъати бўйича мактаб бўлиб, бу мактабни вакиллари Фозил Йўлдош издошлари ҳозирги кунда ҳам бахшичилик санъати билан фаол шуғулланиб келаётган бахшилардир. Фестивалда улар ўз санъатларни намойиш қилишмоқда.

Термиз шаҳрида фестивал ўтказилаётган асосий майдонда ўзбек халқининг улуғ бахшиси, туманимиз фахри Фозил Йўлдош ўғлининг ҳайкали ўрнатилди.  

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM