БУЛУНҒУРДА НАВРЎЗ ШУКУҲИ

Туман аҳли 19 март куни “Наврўз”ни кутиб олишди. Ўзбек халқининг қадимий ва миллий байрами бўлмиш Наврўзи айём бир неча минг йиллардан буён нишонланиб келинади. Бу байрам барака, тўкин- сочинлик, меҳнат байрами бўлиб, ушбу байрамда инсонлар баҳорни рамзи бўлмиш янги кунни кутиб олишади. 

Булунғурликлар ҳам ушбу байрамга катта тайёргарлик кўриб, ушбу айёмни  халқимиз билан аъло кайфиятда нишонлашди. Байрам тадбирида кадимий миллий халқ ўйинлари намойиш этилди. Полвонлар кураш, тош кўтариш, арқон тортиш мусобалари уюштиришди. Байрам тадбирида миллий таомларимиз пиширилди, ош пишириш мусобақаси ташкил этилди. Айниқса дорбозларнинг чиқишлари халқимизнинг байрамона кайфиятини янада кўтаришга сабабчи бўлди. Туманда ташкил этилган байрам сайл тарзида ўтказилиб, туман аҳли байрам учун ташкил этилган барча кўргазмаларни, халқ ансабли ижроларини, спорт мусобақалари ва санъаткорларнинг чиқишларидан бахраманд бўлишди. 

Туманда байрам кайфияти давом этмоқда.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM