ТОМОРҚА – РИЗҚ МАНБАИ

Баҳор – табиатнинг уйғониш фасли. Деҳқон учун экинларини меҳр билан парвариш қиладиган, экин-тикин ишларини авж олдирадиган палла. Бундай пайтда томорқа деҳқончилигига ҳам алоҳида эътибор қаратиш ҳар бир хонадон соҳибларининг бурчи. Чунки, томорқадаги экин – рўзғорни ноз-неъматлар билан таъминлаш воситаси, рўзғордан ортгани эса бозорларимиз тўкинлигини таъминлайди, уй эгаларига қўшимча даромад келтиради.

Туманимиздаги 4 та секторда ҳам шу кунларда томорқа хўжалигида иш қизғин. Ҳар бир оилада ерларни ағдариб, экин экишга тайёрлаш ишлари авжида. Яқинда туман ҳокими  Б. Бахрамов ўзи раҳбарлик қилаётган 1-сектордаги хонадонларда томорқа ишлари қандай аҳволда эканлиги билан танишди. Томорқасини яшнатиб қўйган хонадонлар соҳибларинининг иш тажрибаларини бошқаларга ибрат қилиб кўрсатиб, бу ишда эътиборсизликка йўл қўяётганларга тегишли маслаҳат-тавсияларини берди.

Тумандаги барча хонадонларда бу муҳим ишга эътибор кучайтирилиб, ерларни экин экишга тайёрлаш, экинларни экиш авжида.

2015-2019 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM