ГЎЗАЛЛИК ВА НАФОСАТ БАЙРАМИ

Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидоийлиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келган. Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир.

Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки хотин-қизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.

8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Булунғур туманида ҳам байрам тадбири бўлиб ўтди. 2019  йил 5 март куни Булунғур тумани “Бахт” базмгоҳида ташкил этилган байрам тадбирига туманимиздаги  фаол хотин-қизлар билан биргаликда  400 га яқин  кам таъминланган, оғир ижтимоий шароитда яшаётган хотин-қизлар ҳамда меҳнат фахрийлари таклиф этилди. Нафосат ва назокат байрамида сўзга чиққанлар бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда хотин-қизларнинг ҳам меҳнати мавжуд эканлиги, хотин қизларимизнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрнининг ошиб бораётганлиги, давлатимиз томонидан фаол хотин қизларнинг барча соҳаларда  кўллаб-қувватлаётганлиги, шу билан бир қаторда оғир ижтимоий вазиятга тушиб колган, боқувчисини йўқотган, ёлғиз яшаётган аёлларимизга ҳам доим эътибор бериб келинаётганлиги таҳсинга сазовор эканлиги хусусидаги фиркларни билдиришди.  

Байрам тадбирида хотин-қизларга туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари тарқатилди. 

Байрам давомида мутасаддилар томонидан 3 нафар 100 ёш, 20 нафар меҳнат фахрийлари, 10 нафар кам таъминланган, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар холидан хабар олиниб, уларга байрам совғалари топширилди.

 

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM