ЁШЛАРНИ ТАДБИРКОРЛИККА ЖАЛБ ЭТИШ УСТУВОР ВАЗИФАЛАРДАН

Бугунги глобаллашув шароитида ёшларни тўғри фаолиятга йўналтириш, жумладан,  иш билан таъминлаш, тадбиркорликка бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишларининг олди олиш муҳимдир.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, хусусан, қишлоқлардаги ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, мамлакатимиздаги иқтисодий-ижтимоий ўзгаришларда чуқур билимли, юксак савияли, мустақил фикрлайдиган ёшларнинг бу борадаги иштирокини таъминлаш бугунги кундаги асосий вазифалардан бири ҳисобланади.  Бу долзарб вазифани ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Yoshlar-kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сон Фармони ижроси юзасидан муайян ишлар амалга оширилди.

“Yoshlar - kelajagimiz” жамғармаси тумани бўлими томонидан касб-ҳунар коллежларидаги битирувчилар ва уюшмаган ёшларнинг тадбиркорлик соҳасидаги билим ва малакаларини ошириш кўламини янада кенгайтириш, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига тўғри йўналиш берувчи тизимни ташкил этиш ва шу орқали тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ёшларни тадбиркорлик фаолиятга кенг жалб этиш мақсадида кенг кўламли ишлар олиб бормоқда. Жумладан “Yoshlar - kelajagimiz” жамғармаси томонидан 2018 йил давомида жами 33 та тадбирлар ташкил этилиб, уларга 1105 нафар ёшлар иштирок этди.

Ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банклари орқали 19 нафар тадбиркорларга ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги йўналишларига 1 миллиард 443 милллион сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилиб, улар ўз фаолиятларини бошлашди. Бугунги кунда 49 нафар ёшлардоимий иш ўринларига эга бўлишди.

Зеро, амалга ошрилаётган бу каби ишлар малакатимизда озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт қуришдек стратегик мақсадни амалга оширишда ёшларга қаратилган сиёсатнинг устувор йўналишларидандир. Бу уларнинг истиқлол неъматлари ва имкониятларидан фойдаланган ҳолда, улкан бунёдкорлик ишларида фаол иштирок этишларига имкон яратади.

Миркомил КАРИМОВ,

“Yoshlar - kelajagimiz” жамғармаси

 туман бош мутахассиси.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM