Булунғурлик спортчи “Нафосат 2019 ” ғолиблари сафида

Пойтахтимизда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг ташаббуси билан Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб “Нафосат-2019” аёллар спартакиадаси ўтказилмоқда.

Ушбу спартакиада республикамизнинг турли худуддларидан спортчи хотин-қизлар иштирок этишмоқда. Минтақаларида зафар қучган хотин-қизлар айни дамда республика босқичида спортнинг гандбол, баскетбол, волейбол, стол тенниси, бадминтон ва велоспорт турлари бўйича ўзаро рақобатлашмоқда.

“Нафосат 2019 ” аёллар спартакиадасида   спортнинг велоспорт тури бўйича Самарқанд вилоятини шарафини ҳимоя қилган Булунғурлик спортчи Мамаюсупова Бибиойша Республика босқичида 3-ўрин соҳибаси бўлди.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM