ЖАМИЯТДА ҲУҚУҚИЙ ОНГ ВА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШ ЙЎЛИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ижросини Булунғур туманида таъминлаш мақсадида 2019 йил 1 март куни Оила маркази ва ФЎЎБОФМ кенгаши ҳамкорлигида Булунғур қишлоқ хўжалик коллежи 3 босқич ўқувчилари билан  фармон ва жамиятда хуқуқий маданиятни юксалтириш Концепцияси тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.

Оила маркази Булунғур тумани бўлими раҳбари З.Алиқулова концепциянинг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берди ва “Йўл харитаси”нинг 8-бандида кўрсатилган никоҳ ёши, алимент тўлаш шартлари, қариндошлар ўртасидаги никоҳ ва унинг ҳуқуқий оқибатларини тушунтирди.

Муаммоли масалалар ечими бўйича ҳуқуқий маълумотлар флаерлар(тарғибот материаллари)  тарқатилди.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM