БЎЛАЖАК АСКАРЛАР БИЛАН

Ўзбекистон Республикаи Президентининг 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3898 сонли “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан хафтанинг жума кунлари “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни ” элон қилинган. Шу муносабат билан Булунғур тумани Мудофа ишлар бўлимида чақирилувчи ёшлар билан  тадбир ташкил этилди.

Бугунги кунда мамлакамиз мудофа салохиятнинг кучли эканлиги, ҳарбийларга яратиб берилаётган шароитлар, мен ҳам ҳарбийман деган фарх билан чиқадиган сўзлар бизнинг ёшларимизни аскар бўлишга бўлган хохиш истакларини йилдан йилга ошириб бормоқда. Туманда ҳам бундай ёшлар кўпчиликни ташкил қилади.

Туман мудофа ишлар бўлимида ўтказилган тадбир ҳам ёшларни ватанпарварлик туйғуларни янада ривожлантиришга харакат қилди.  Тадбирда бўлажак аскарларга маънавий-маърифий саводхонлик масалалари, ватимиз тарихини ўрганишга бўлган қизиқиш, тупроғимизда яшаб ўтган буюк саркардалар ва уларнинг жасоратлари тўғрисидаги фирклар билдирилди. Тадбирда армия сафида хизмат қилишни истаётган ёшларга армия ҳаёти, интизом масалалари ҳам тушунтирилди. Тадбирда сўнгида уларга мавжуд синовларда ўтишда муваффақиятлар тиланди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM