Ижтимоий ҳимоя – ислоҳотларнинг асл мақсади

Юртимизда инсон ҳуқуқи, эркинликлари ва манфаатлари олий қадрият ҳисобланади. Шу сабабли ҳам мазкур қадриятлар бошқа ҳар қандай моддий манфаатдан устун туради. Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш нафақат давлат ва нодавлат ташкилотларининг, балки ҳар бир кишининг инсоний бурчи ва вазифасидир. Шу мақсадда жорий йил 15 феврал куни Ёшлар иттифоқи Булунғур туман Кенгаши томонидан Қиркшоди махалласида яшовчи 2000 йилда туғилган болаликдан ногирон Шодмонкулова Шағзода Тўрақул кизига аравача совға қилинди. Тадбирда  сектор ходимлари хам иштирок этишди.

 

2015-2019 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM