Булунғур коньяги ҳалқаро кўргазмада “Олтин медал” билан тақдирланди.

Жорий йил 11-15 феврал кунлари Россия давлатида “26 – озиқ-овқат ва ичимликлар хом-ашёси ишлаб чиқаришга мўлжалланган “ПРОД ЭКСПО-2019” ҳалқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.

Мазкур кўргазмада Булунғур туманидаги “Булунғур-1” МЧЖ хам ўзининг ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан қатнашди. Энг қувонарлиси, Булунғурда ишлаб чиқарилган коньяк маҳсулоти ҳалқаро кўргазманинг “Энг яхши маҳсулот-2019” номинацияси бўйича олтин медал ва диплом билан тақдирланди.

 

2015-2020 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM