Марҳум ҳарбийлар хонадонларидан хабар олинди

9 май «Хотира ва қадрлаш» куни муносабати билан Булунғур туман хокимлиги, туман мудофаа ишлари бўлими, мудофага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Булунғур туман ўқув спорт техника  клуби, туман «Ветеран жангчи ва ногиронлар уюшмаси», 32736 сонли  ҳарбий қисм ўринбосари, ёшлар ташкилоти вакиллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ватанимиз тинчлиги ва осойишталиги  йўлида ҳалок бўлган булунғурлик мард ҳарбий хизматчи, мархум сержант Маъруфжон Ахмадович Раджабовнинг хонадонида бўлишди. Марҳумнинг оила аъзоларига туман ҳокимининг байрам табриги ўқиб эшиттирилди ва эсталик совғалари улашилди. Мудофаа вазирлиги томонидан пул мукофоти ва озик-овқат махсулотлари тухфа қилинди.

 

Шу билан биргаликда Афғонистонда халкаро терроризмга қарши курашда халоқ бўлган икки нафар тумандошимиз Қудратов Файзулла  Абдурасулович ва Қодиров Фаррух Махрамовичларнинг ҳам оила аъзоларидан хабар олиниб, эндиликда улар яшаган хонадон пештоқига мард йигитларимизнинг исми-шарифи ҳамда жасоари акс эттирилган пешлавҳа илинди.

 

Тадбир якунида марҳумларнинг ёди учун қуръон тиловат қилинди.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM