Фарғоналиклар Булунғурда ўзаро тажриба алмашишмоқда

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Самарқанд вилояти ҳамда Булунғур туман Кенгаши томонидан Қишлоқ хўжалиги ва томорқадан унумли фойдаланиш борасида “Водий тажрибаси”ни кенг ёйиш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, мазкур лойиҳа доирасида Фарғона вилоятидан ташриф буюрган соҳа мутахассислари иштирокида Булунғур тумани Ўроқли маҳалласида кўргазмали семинар ташкил этилди. Унда фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда аҳоли хонадонлари эгаларига интенсив боғ яратиш, иссиқхоналар ташкил этиш ва улардан оқилона фойдаланиш, экинлар парвариши ва томорқадан унумли фойдаланиш сир-асрорлари юзасидан маҳаллий аҳоли вакиллари, соҳа мутахассислари билан ўзаро тажриба алмашинилди.

Шунингдек, семинар давомида йиғилганларга Булунғур туманида томорқа хизмати кўрсатиш билан шуғулланаётган тадбиркорларнинг хизмат йўналишлари таништирилиб, аҳоли мазкур имкониятдан ҳам унумли фойдаланишлари мумкинлиги таъкидланди.

Шундан сўнг, водийлик омилкор томорқачилар аҳоли хонадонларида бўлиб, томорқадан унумли фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган жараёнлар билан яқиндан танишди ва ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.


Водийлик меҳмон аҳоли хонадонларида бўлар экан, суҳбат давомида ер бебаҳо бойлик эканлигини, унинг бир қаричини ҳам бўш қолдирмаслик, имкон қадар ердан унумли фойдаланиш ҳамда кўпроқ даромад олиш пайида бўлиш лозимлигини таъкидлади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM