Навбатдаги сессия чақирилмоқда: кун тартибидан муҳим масалалар ўрин олган

Жорий йил 21 апрел куни соат 15:00 да туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгашининг ўттизинчи сессияси чақирилмоқда.

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган:

1. Туман ҳокими Б.Бахрамовнинг туманда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга ошириладиган ишлар бўйича Халқ депутатлари кенгаши ҳамда тадбиркорларга мурожаатномаси.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 3-февралдаги “2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Б.Ильчев ҳисоботи.

3. 2021-йил 1-чорак давомида Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар, сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган сайёр қабуллар, ёшлар билан учрашувлар, ёшлар бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳолатини ўрганиш фаолиятининг танқидий таҳлили тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Булунғур тумандаги қабулхонаси мудири Т.Саипов ахбороти.

4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Булунғур туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2021-йил
1-чорак давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида Булунғур тумандаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси в.в.б. мудири Ф.Пиримқулов ахбороти.

5. 2021-йил 1-чорак давомида Булунғур туманида мавжуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва асосий кўрсатгичларни 30 фоизга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирлар дастурини ижроси тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Ҳабибуллаевнинг ҳисоботи.

6. Туман Ички ишлар бўлимии бошлиғи Б.Жўрақуловнинг 2021-йил 1-чорак давомида “Туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчилик ошга маҳаллаларда профилактик ишларни амалга ошириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи.

7. Тумандаги сектор раҳбарларининг “Туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан ишлаб чиқилган “Йўл харита”ларини тасдиқлаш тўғрисида.

8. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи ва йиғилишда берган топшириқлари ижросини таъминлаш бўйича Булунғур тумани сектор раҳбарларининг бир ойлик (22 апрель-22 май) иш режасини тасдиқлаш тўғрисида.

9. Булунғур тумани 10-ҳамда 39 -умумий ўрта таълим мактабларига директор лавозимига номзодларни тасдиқлаш тўғрисида.

 

Сессия якунлари юзасидан қўйимча маълумот берилади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM