Булунғур тумaнидa умумтaълим мaктaблaрининг битирувчилaрни ОТМгa йўнaлтириш бўйичa семинaр бўлиб ўтди

Булунғур туманидаги умумтаълим мактабларининг 11 синф битирувчиларини олий таълим муассасаларига тўғри йўналтириш бўйича мактаб директорлари ва уларнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари иштирокида амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда вилоят халқ таълими бошқармаси методик хизмат бошлиғи Розиқ Мажидович Файзиев иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Жумладан, ҳозирги кунда 11 синф битирувчиларини олий таълим муассасаларига билим даражаси ва қизиқишлари, жамиятдаги эҳтиёж юқори бўлган мутахассисликларга кўра тўғри йўналтириш долзарб вазифалардан бири эканлиги таъкидланди.

Розиқ Файзиев, ўтган йилги натижаларга кўра вилоятимиз ОТМга кириш кўрсаткичи бўйича республикада энг қуйи ўринда эканлигини, битирувчиларнинг йўналишни билим даражаси ва интилишидан келиб чиққан ҳолда танламаганлиги, мактаб раҳбарияти, ўқитувчилар ва ота-оналар ушбу ҳолатни етарлича назорат қилмаганлиги, ўтган йиллар давомидаги салбий натижалар чуқур таҳлил қилинмаганлигининг оқибати эканлигини таъкидлади.

Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган таҳлилларга кўра 2020/2021 ўқув йилида Булунғур тумани абитуриентларининг фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи ўртача 34,5 фоизни ташкил этган. Бу кўрсаткич фанлар кесимида таҳлил қилинганда биология, география, кимё, математика, немис тили, тарих ва физика фанлари бўйича натижалар қониқарсиз бўлганлигини маълум қилди.

Семинарнинг мазмун-моҳияти иштирокчиларга тарғибот материаллари, аниқ манбалар асосида тушунтирилиб, берилган саволларга атрофлича жавоблар қайтарилди.

Маълумот учун, жорий ўқув йилида туманимиздаги 69 та умумтаълим мактабларини 2 772 нафар 11 синф битирувчилар тугатмоқда. Март ойида ўтказилган сўровномалар натижасига кўра, жами битирувчиларнинг 2 392 нафари ёки 86,3 фоизи олий таълим муассасаларига, 95 нафари ёки 3,4 фоизи тадбиркорлик қилиш, 155 нафари ёки 5,6 фоизи техникумларда ўқиш истагини ва 130 нафари ёки 4,7 фоизи бошқа ишлар билан банд бўлишини билдирган.

Олий таълим муассасаларига кириш истагини билдирган барча битирувчилардан диагностик тестлар олиниб, мунтазам таҳлил қилиб борилмоқда.

 

Aзизжон Джаббаров,

Булунғур тумани халқ таълими бўлими аниқ фанлар методисти

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM