Боланинг таълими ва тарбиясида “Мактаб – маҳалла – ота-она” занжири муҳим рол ўйнайди

Айни кунларда Булунғур туманидаги барча умумтаълим мактабларида юқори синф ўқувчилари ота-оналарининг оммавий йиғилишлари ўтказилмоқда.

Ота-оналар билан бўлаётган суҳбатлар давомида “Ўқувчилар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва гиёҳвандчиликнинг олдини олдини олиш", "Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш" ва "Бола тарбиясида ота - оналарнинг масъуляти ва бурчлари" масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Жараёнларда ота-оналарга мактаб, маҳалла, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари, психологлар томонидан тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Фарзанди таълим-тарбиясини доимий назорат қилишда фаол бўлган ота-оналар мактаб раҳбарияти томонидан рағбатлантирилмоқда.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM