Навбатдаги сессияда “Етимсой қоятош суратлари” масаласи ҳам муҳокама марказида бўлди

Жорий йил 25 феврал куни халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашининг навбатдаги 25 сессияси бўлиб ўтди. Кенгаш раиси Баходир Абдуллаевич раислигида ўтказилган сессия кун тартибида 5 та масала кўриб чиқилди.

Хусусан, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Б.Ильчиевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида”ги ҳамда “Туманда ёшлар муаммоларининг ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботлари, туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналарини ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосар А.Ҳалиқуловининг Булунғур туманида туризмни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги ҳисоботи тингланди.

Қайд этиш лозимки, туманда туризмни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар депутатлар томонидан танқид қилинди. Хусусан, туманда ички ва ташқи туризмин ривожлантириш учун мавжуд имкониятлардан етарли даражада фойдаланилмаётганлиги таъкидланди.

Шунингдек, сессия кун тартибига мувофиқ “Булунғуртумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи в.в.б Ш.Ўроловнинг “Булунғуртумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан 2021 йил давомида амалга ошириладиган ишлари тўғрисида”ги ҳисоботи тингланди. Қайд этилишича,  айни вақтда туманда 2210 та маиший газ баллонларга эҳтиёж мавжуд бўлиб, ўтган 2 ой давомида 520 та маиший газ баллонлари келтирилган.  “Булунғуртумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан 2021-2022 йиллар давомида 5218 та табиий газ истеъмолчиларнинг хонадонларига электрон газ хисоблагич ўрнатилиш, Ғўбдин ГРС ҳудудидан 1 дона Саноат тугуни қуриш, аҳоли хонадонларига суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб берилиши учун туман худудидан 1 дона газ тақсимлаш шахобчасини қуриш режалаштирилган бўлиб, бу борада чора-тадбирлар режаси ҳам ишлаб чиқилган.

Сессия кун тартибидаги бешинчи масалага мувофиқ, Ўзбекистон “Милий тикланиш” демократик партияси депутатлик гурухи ташаббуси билан Булунғур тумани “Боғбон” МФЙ худудидаги “Ғўбдин” тоғи “Етимсой” дарасидаги қадимий қоятош суратлари жойлашган худудни муҳофазага олиш ва моддий маданий мерос объектлари рўйхатига киритиш тўғрисида Халқ депутатлари туман кенгашидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси депутатлик гуруҳ раҳбари А.Шокировнинг маьлумоти тингланди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси 2019 йил 4 октябрдаги 846 қарори билан Булунғур туманида 25 та моддий маданий мерос объектлари рўйхатга олинган бўлиб, шундан, 19 таси (76 %) ини археология ёдгорликлари, 6 таси (24,%) ини  архитектура ёдгорликлари саналади. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси депутатлик гуруҳ раҳбари А.Шокировнинг таъкидлашича, туманнинг “Етимсой” дарасидаги қадимий қоятош суратлари сўнги бронза, илк темир ҳамда сўнгги ўрта асрларгача бўлган даврларга оид бўлиб, мазкур қоятош чизмалари муҳим тарихий аҳамиятга эга. Хусусан, мазкур қоятошларнинг тарихий аҳамияти тўғрисида Самарқанд Вилоят маданий мерос бошқармасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Миллий археология маркази Самарқанд филилали Яҳё Ғуломов номидаги Археология институтининг хулоса хатлари олинган.

Мазкур масала юзасидан узоқ давом этган муҳокамалардан сўнг, сессия қарорига кўра:

- Булунғур тумани “Боғбон” МФЙ худудидаги “Ғўбдин” тоғи “Етимсой” дарасида жойлашган қадимий қоятош суратлари моддий маданий мерос объектлари давлат кадастрининг янгиланадиган рўйхатига киритиш учун тавсия этилиши;

- Самарқанд вилоят Маданий мерос объектлари бошқармасидан Моддий маданий мерос объектлари рўйхатига Булунғур тумани “Боғбон” МФЙ худудидаги “Ғўбдин” тоғи “Етимсой” дарасида жойлашган 2 та йирик тепаликни “Етимсой қоятош суратлари” номи билан киритиш сўралиши;

- 2021 йилнинг 10 мартига қадар туман  ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри томонидан “Етимсой қоятош суратлари” объектининг кадастр хужжатларини тайёрланиши;

- Туман ҳокимлиги, Самарқанд вилоят Маданий мерос объектлари бошқармаси билан биргаликда “Етимсой қоятош суратлари”ни қонун ҳужжатларига асосан муҳофаза қилиниши;

- Булунғур тумани “Боғбон” МФЙ худудидаги “Ғўбдин” тоғи “Етимсой” дарасида жойлашган 2 та йирик тепаликга белгиланган намунадаги мухофаза белгиси ўрнатилиши белгиланди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM