Тадбиркорлик истагидаги мурожаатлар кўпаймоқда

Жорий йил 23 феврал куни Булунғур тумани ҳокими Баходир Бахромов томонидан навбатдаги мурожаатлар қабули бўлиб ўтди. Унда жисмоний ва юридик шахсларнинг қабул қилинди.

Туман халқ қабулхонасида ўтказилган қабул давомида тумандаги корхона ва ташкилот раҳбар ҳамда масъул ходимлари иштирок этишди. Фуқаролар томонидан билдирилгшан мурожаатлар шу жойнинг ўзида, тегишли соҳа мутахассислари ҳам мурожаатчи иштирокида муҳокама қилиниб, мутасаддиларга зарурий кўрсатмалар берилди. Айрим мурожаатлар юзасидан фуқароларга ҳуқуқий маслаҳат берилди. Хусусан, уй-жой қуриш ёки тадбиркорлик мақсадида ер олиш истагида мурожаат қилган фуқароларга ерни эндиликда туман ҳокимли бермаслиги ва аукцион савдолари орқали олиниши тушунтирилди.

Шунингдек, қабул жавомида туманнинг турли маҳаллаларидан ер олиш истагида келган ёшлар рўйхатга олиниб, уларга ўз имкониятлари доирасида, яшаш манзилидан узоқ бўлмаган ҳудуддан ер ажартиб берилиши белгиланди.

Ҳокм қабули давомида билдирилган мурожаатлар орасида “Темир дафтар”га киритилишини ёки рўйхатдан чиқарилмаслигини сўраб қилинган мурожаатлар кишини ўйга солса, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги мурожаатлар сонининг тобора ортиб бораётганлиги кишини қувонтиради.

Соат 15:00 га қадар давом этган қабул давомида жами 41 мурожаат рўйхатга олиниб, ҳафта якунига қадар кўриб чиқилиши белгиланди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM