Булунғур тумани сектор раҳбарлари ёшларга ҳисобот берди

        Жорий йил 23 феврал куни Булунғур тумани сектор раҳбарларининг ёшлар билан ишлашга оид ҳисоботлари тингланди. Тумандаги 20 сон мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган тадбирда сектор раҳбарлари, ёшлар масаласиги бевосита алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда ёшларнинг фаол қатлами, шунингдек, оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

        Дастлаб тадбирга келганлар мактаб фойесида ташкил этилган қўл меҳнати ёрдамида яратилган турли ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳамда ёшлар томонидан қўлга киритилган ютуқлар акс эттирилган кўргазмани томоша қилишди. Туман ҳокими Баходир Абдуллаевич кўргазма билан танишар экан, спортнинг шахмат туридан ўзаро беллашаётган қизларни кузатиб, ўзи ҳам улардан бири билан беллашувга киришди. Таъкидлаш керакки, икки партия давом этган беллашувда дўстлик ғалаба қозонди ва туман ҳокими ёш спортчи Узоқбоева Зарифага катта шахмат тахтаси совға қилишни ваъда қилди.

        Тадбирнинг асосий қисми давомида туман ҳокимининг Булунғур туманида ёшлар билан ишлашга оид амалга оширилган ҳамда режалаштирилган вазифалар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Жумладан, туман ҳокимининг таъкидлашича, жорий йилнинг дастлабки биринчи ойида:

-тумандаги бўш иш ўринларига жами  204 нафар ёшлар жойлаштирилиб, доимий иш ўринларига эга бўлди. 

-қишлоқ хўжалигига қизиқадиган 300 нафар  ёшларга ер майдонлари ажратиб берилди.

-бизнесга қизиқадиган ва кредит олиш истагида бўлган  жами 122 нафар ёшларга 2 млрд 334 млн сўм миқдорда кредитлар ажратиб берилди.

-касб-ҳунарга ўқиш истагини билдирган 162 нафар ёшлар Бандлик бўлими билан хамкорликда 1- ва 2-сон касб ҳунар масканларида ўқитилмоқда.

-1+1 лойиҳаси доирасида  жами 75 нафар ёшлар “ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор” тамоили асосида тадбиркорларга бириктирилди.

-4-сектор ҳудудидаги “Хўжамазгил” маҳалласида 32 нафар ёшларга субсидия асосида иссиқхоналар қуриб берилди ҳамда 1 та узмчиликка ихтисослашган кооперация ташкил этилиб 20 нафар ёшларга 1 гектардан ер ажратиб берилди.

-Шунингдек, “Устоз-шогирт” анъанаси давом эттирилиб, 165 нафар уста-ҳунармандларга ёшлар бириктирилди.

           Шунингдек, тадбир давомида “1+1” лойиҳаси доирасида тадбиркорлик сабоқлари ўқув курсини тамомлаган 25 нафар ёшларга сектор раҳбарлари томонидан сертификатлар топширилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM