Навбатдаги сессия чақирилмоқда

Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашининг йигирма бешинчи сессияси 2021 йилнинг 25 феврал куни соат 16:00 да туман прокуротурасининг мажлислар залида чақирилмоқда.

 

Сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган:

1.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155 сонли Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида.

2.  Булунғур туманида туризмни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида.

3.   Туманда ёшлар муаммоларининг  ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди  ва қобилятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида  амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи.

4.  “Булунғуртумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан 2021-йил давомида амалга ошириладиган ишлари тўғрисида.

5.Бошқа масалалар 

Сессияга халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилади. 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM