ХАЛҚ БИЛАН ФИКР АЛМАШАМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатини халққа етказиш ва тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган тарғибот гуруҳи - Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўқитувчиси Ё.Суюнов, туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ш.Пардаева, ЎзЛиДеП туман Кенгашидан сайланган халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Б.Ҳакимов ҳамда Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Т.Хўжамуродовлар  12-умумтаълим мактабида бўлишди.

Сулувқўрғон, Бешкуви ҳамда Хўжабачча МФЙ фаоллари қатнашган тадбирда суд-ҳуқуқ тизимига қаратилаётган эътибор хусусида сўз борди.Жойларда очиқ  сайёр суд мажлислари ўтказилаётгани, ҳуқуқбузарлик биланбоғлиқ масалалар маҳалла фаоллари билан биргаликда кўриб чиқилаётганиайтилди. Шунингдек, суд ҳокимияти вакиллари билиб-билмай жиноят содирэтаётган фуқароларнинг хатосини бошқалар такрорламасликлари учунтушунтириш ишлари  олиб боришаётгани  таъкидланди.

Тарғибот гуруҳи аъзолари 2017 йилда амалга оширилган ва 2018 йилда қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан маърузалар қилишди.
– Янги инвестиция – янги келажак сари йўлдир, - дейди Тошкент Давлат иқтисодиёт университети ўқитувчиси Ё.Суюнов. – Халқ билан мулоқот қилиб, фикр алмашиниш, янги технологиялар ҳақида тушунча бериш орқали тадбиркорликка қизиқувчиларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаган бўламиз.
Тадбирда 12мактаб директори Акбархон Умаров ҳам сўзга чиқиб,Юртбошимиз томонидан маҳалла институтлари, таълим соҳасигақаратилаётган эътибор, участка  нозирларига берилаётган хизмат уйи вахизмат машиналари халқ манфаатларига хизмат қилишлигини таъкидлади.

Бешкуви маҳалласида яшовчи фуқаро Турдимурод Ўсаров 80 та хўжаликни ичимлик суви муаммоси қийнаб келаётгани бўйича мурожаат қилди.
Хўжабачча маҳалласи фуқароси Қаршибой Қорабоев ҳам ичимлик суви масаласида амалий кўмак сўради. Фуқароларнинг мурожаатлари тегишлитартибда қайд этилди.

54-мактабда ўтказилган тадбирда Зарафшон, Қўнғирот, Оқтепа ҳамда Гулобод маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирок этди. Тадбирқизғин савол-жавоб ҳамда  баҳс-мунозара тарзида кечди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Президентимиз Ш.Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар юрт равнақи, халқ саодати учун эканлигини, Ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир хонадонга кириб боришиб, уларнинг яшаш тарзини ўрганишаётганини таъкидлашди.

- Ишсиз юрган хотин-қизларни жалб қилиб, туман марказида бир нечта тикувчилик хоналари очдик, - дейди ЎзЛиДеПдан сайланган халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Б.Ҳакимов. - Баҳор ойларида Истироҳат боғини янги ва замонавий кўринишга келтиришни режалаштирганмиз.  Тадбиркорликкақизиқувчиларга уй шароитида хусусий боғча очишни таклиф этган бўлардик.Чунки, яқин келажакда шу соҳага ҳам алоҳида эътибор қаратилади.
Қўнғирот МФЙ раиси Жамила Турдибекова Юртбошимизнинг Мурожаатиҳамда маҳаллада олиб борилаётган жамоатчилик назорати ҳақида сўзюритди.
Тадбирда бир нечта фуқаролар томонидан талаб ва таклифлар билдирилди.

- Мактабимизга келувчи ўқувчиларнинг бир қисми узоқ масофадан қатнайди, - дейди Қўнғирот маҳалласида яшовчи Сирож Қўшмонов. - Уларга яқин жойдан
бошланғич синф ўқувчилари учун мўлжалланган мактаб филиали қурилса, яхши бўларди.

Зарафшон МФЙ фуқароси Гулчеҳра Юсупова ҳам бир нечта хонадон тоза ичимлик суви етишмовчилигидан азият чекаётгани ва бу муаммони бартараф этиш масаласида мурожаат қилди.

Мурожаатларга тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан жавоблар қайтарилиб, тегишли маслаҳатлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини тарғибот гуруҳи аъзолари аҳоли ўртасида кенг тарғибот қилиш- моқда. 18-умумтаълим мактабида тарғибот гуруҳи аъзолари- ТАТУнинг Самарқанд филиали “Тиллар” кафедраси ўқитувчилари ДилфузаТоирова, Саодат Раҳматова, Шаҳноза Ашурова, “Нуроний” жамғармаси туманбўлими раиси Абдуалим Азимов, туман Маданият ва аҳоли дам олишмаркази директори Алижон Исоқовлар “Янгиариқ”, “Янгиобод”, “Бешқўтон”МФЙларининг фаоллари ва фуқаролари билан учрашиб, уларгаМурожаатномада билдирилган фикрлар асосида тушунча бердилар. Тарғиботгуруҳи аъзолари мамлакатимизда физкультура ва спортнингривожланаётгани ва шу асосда спортчиларимизнинг жаҳон ареналаридақўлга киритаётган оламшумул ютуқлари ҳақида, шиддат билан ўзгариббораётган замонимизда юртимизга кириб келаётган янги технологиялар,тадбиркорларга яратилаётган катта имкониятлар, юртимизда соғлиқнисақлаш борасида амалга оширилаётган, мамлакатимизда тинчликни сақлашва мустаҳкамлаш борасида қилинаётган ишлар ҳақида, маҳаллаларга саноаткорхоналари кириб келаётгани ҳақида мисоллар орқали тушунча беришди. “Бешқўтон” МФЙ фуқароси Робия Улуғхўжаева, “Янгиобод” МФЙ фуқаросиМеҳринисо Умурзоқоваларнинг саволларига тўлиқ ва аниқ жавобларқайтаришди.

Тарғибот гуруҳи аъзолари “Мингтепа” МФЙ ҳудудидаги 21-умумтаълим мактабида “Мингтепа”, “Боғбон” МФЙ аҳолиси ва фаоллари билан учрашдилар. Учрашув давомида тарғибот гуруҳи аъзолари - туман “Нуроний”жамғармаси раиси Абдуалим Азимов, туман Маданият ва аҳоли дам олишмаркази директори Алижон Исоқов, ТАТУнинг Самарқанд филиали каттаўқитувчиси Туйғун Жумабоевлар аҳолига Президентимизнинг Ватанимизтарихида олтин ҳарфлар билан ёзилиб қолган Олий МажлисгаМурожаатномаси мазмун-моҳиятини тушунтириб беришди. Тарғиботчилармамлакатимизда бўлаётган улкан ўзгаришлар, 2017 йилда амалга ошрилганбуюк ишлар ва 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устиворйўналишлари ўз ифодасини топган  Мурожаатнома ҳам ҳажман,  ҳаммазмунан жуда кенг бўлиб, у халқ манфаатини ҳимоялаш ва эъзозлашгақаратилганлиги ҳақида ахборот беришди. Йиғилиш давомида профилактикаинспектори Нурбек Мелибоев сўзга чиқиб, Президентимиз халқ тинчлигинисақлаш ва кўз қорачиғидай асраш учун “Жамоатчилик назорати тўғрисида”гиҚонуннинг қабул қилиниши барча ички ишлар ходимлари зиммасига каттавазифа юклашини таъкидлади. Шу асосида халқимиз ўртасида жиноятчиликва ҳуқуқбузарликка қарши кураш, тинчликни сақлаш, хавфсизликнитаъминлаш учун бор куч ва ғайратимизни сафарбар этиб хизмат қилишгачорлади. Йиғилишда тарғиботчилар гуруҳи фуқароларнинг кўплаб саволларига жавоббердилар.

“Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”. Тарғибот гуруҳининг “Ғўбдин” тоғи этагида жойлашган 25-умумтаълим мактабида “Лалмикор” ва “Ғўбдин” МФЙ фаоллари ва аҳолиси билан учрашуви ана шу сўзлар билан бошланди. Гуруҳ аъзоларидан ТАТУнинг Самарқанд филиали катта ўқитучиси Одил Жўраев, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Абдуалим Азимовлар Мурожаатномада баён қилинган мавзулар ҳақида сўз юритишди. Нотиқлар таълим-тарбияда бўлаётган ўзгаришлар, аҳоли учун қурилаётган замонавий намунали уй-жойлар, мамлакатимзда юз бераётган оламшумил янгиликлар, ишлар ҳақида, кундан-кунга чирой очиб бораётган шаҳар ва қишлоқларимиз жамоли ҳақида мароқ билан гапириб беришди. Йиғилиш давомида маҳалла фаоллари ва фуқароларининг саволларига Мурожаатнома асосида аниқ ва пухта жавоблар берилди. 

2015-2019 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM