Мурожаат бир кунда ижобий ҳал бўлди

Жорий йил 16 феврал куни Булунғур тумани ҳокими Баходир Абдуллаевич Бахромов томонидан навбатдаги фуқаролар мурожаатлари қабули ўтказилди. Туман халқ қабулхонасида ўтказилган қабул давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тингланди.

Таъкидлаш лозимки, ўтказилган ҳоким қабулида тумандаги корхона ва ташкилот раҳбар ҳамда масъул ходимлари ҳам иштирок этишиб, мурожаатлар шу ернинг ўзида соҳа масъуллари иштирокида атрофлича муҳокама этилди.

Қабул давомида жами 40 дан ортиқ фуқаролар томонидан турли мазмундаги мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, айрим мурожаатлар юзасидан тегишли тартибда ҳуқуқий тушунча берилган бўлса, аксарият мурожаатлар юзасидан чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Ана шундай мурожаатлардан бири туманнинг Ниёзмат маҳалласи фуқароси Ўсаров Мусурмон томонидан бўлди. Фуқаро банк кредити эвазига мотокултиватор олиш истагини билдирди. Ушбу мурожаат туман ҳокими томонидан назоратга олиниб, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳузуридаги жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратилган маблағ эвазига 10 млн сўм банк кредити ажратилди ва бугуннинг ўзида мотокултиватор келтирилди. Таъкидлаш керакки, мазкур кредит 6 ой имтиёзли давр билан, 3 йил муддатга, 14 фоиздан берилди. Эндиликда Ўсаров Мусурмон мазкур техникадан нафақат ўз ерларида фойдаланиши, балки, маҳалладаги бошқа майдонларда ҳам фойдаланиб, қўшимча даромад олиши мумкин бўлади.

Таъкидлаш керакки, туман ҳокими томонидан ҳафтанинг сешанба кунлари ўтказилиб келинаётган бу каби мурожаатлар қабули халқимизнинг эртасидан эмас, бугунидан рози бўлиб яшашида муҳим аҳамият касб этади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM