Муносиб номзод очиқ танловда сараланди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали билан ҳамкорликда Булунғур туман ҳокимлигида мавжуд вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилинган эди. Қайд этиш лозимки, танлов эълон қилинган вақт давомида Самарқанд вилояти Булунғур тумани ҳокимининг ўринбосари-туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғининг бош мутахассиси лавозими учун жами 20 та номзодлар томонидан онлайн ариза топширилган. Шундан 2 нафари ўз хоҳишига кўра аризасини қайтариб олган, 9 нафарининг ҳужжатлари номутахассислиги сабабли рад этилган. 9 нафар номзод жорий йил 9 феврал куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг test.argos.uz веб-сайти орқали онлайн тест топширишди. Мазкур тест жараёнларида 3 нафар талабгорлар сабабсиз иштирок этишмади. Тест натижаларига кўра 2 нафар номзод саралаб олинди.

Мазкур номзодлар учун жорий йил 15 феврал куни туман ҳокимлиги биносида суҳбат бўлиб ўтди. Булунғур тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Д.Ҳабибуллаев, Булунғур тумани ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи А.Халикулов, Булунғур тумани ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғининг ўринбосари И.Ўсаров, Булунғур туман ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Б.Мамадияров томонидан ўтказилган суҳбат якунига кўра, Суяров Давлат Тўхтамуродович номзоди бир овоздан маъқулланди.

Маълумот учун, Д.Суяров, 1981 йилда Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган.  2003 йили Тошкент Молия институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - Банк иши. 2001 йилдан буён банк соҳасида турли вазифаларда фаолият юритган.

 

Қайд этиш лозимки, Самарқанд вилояти Булунғур туман ҳокимлиги тажрибасида илк бор амалиётда қўлланилган мазкур жараён натижасида давлат фуқаролик хизматига киришда барча фуқароларнинг тенг имкониятлардан фойдаланишига замин яратиш билан бир вақтда малакали ва муносиб номзод саралаб олинишида ҳам муҳим аҳамият касб этди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM