Қўқон олимпиадаси

Ўзбекистон Респубилкаси Президентининг 2019 йил 3 ноябрдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4306-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда билимли ва иқтидорли ёшларни кашф қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида Қўқон давлат унверситети ташаббуси билан математика фанидан умумтаълим мактаблари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблари, нодавлат таълим муассасалари ҳамда академик лицей ўқувчилари ўртасида “Қўқон олимпиадаси” ўтказилмоқда.
Булунғур тумани 1-умумий ўрта таълим мактабида 3 гуруҳга ажратилган ҳолда жами 198 нафар 5-11 синф ўқувчилари ўртасида “Қўқон олимпиадаси”нинг туман босқичи ўтказилмоқда.
Ушбу олимпиаданинг туман босқичида ҳар бир гуруҳдан энг юқори балл тўплаган 10 нафардан жами 30 нафар ўқувчилар ҳудудий (вилоят) босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.
“Қўқон олимпиадаси”нинг ҳудудий (вилоят) босқичида Булунғур тумани ўқувчиларининг муносиб иштирок этишларини кутиб қоламиз.

Булунғур тумани халқ таълими бўлими ахборот хизмати.

 

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM