ОТА АЛИМЕНТ УЧУН САЛКАМ 132 МЛН. СЎМ ТЎЛАДИ

Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг қарори билан фуқаро А.С.дан ундирувчи Г.Ҳ.нинг икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун учдан бир қисми миқдорида  алимент ундириш бориш белгиланган.

Бу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Булунғур туман бўлими томонидан ижро иши юритилган. Анчадан бери фуқаро А.С. алимент тўловларини тўламасдан келаётган эди.

Бугунги оғир шароитда муқим даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини  қўллаб-қувватлаш нақадар муҳим эканлигини инобатга олган ҳолда  Бюронинг Булунғур туман бўлими ходимлари томонидан тушунтириш ва профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу жумладан, қарздор А.С. билан ҳам атрофлича суҳбат ва тушунтириш ишлари ўтказилиб, бугунги синов кунларида фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани ётиғи билан тушунтирилди.

Бундай маслаҳат ва суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзандлари таъминотини ўйлаб, вояга етгунига қадар ҳисоблаб, 131 млн. 760 минг сўм пулни тўлаб берди.

Мажбурий ижро бюроси Булунғур туман бўлими.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM