Булунғур тумани ҳокими: “Ёшлар дафтари” борасидаги ишлар суратини ошириш зарур

18 ёшдан 30 ёшгача бўлган бошқа ёшларнинг бандлигини ҳам таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири.

Шу сабабдан иш топа олмай қийналаётган, ўз бизнесини йўлга қўйишда қийинчиликлар ва муаммоларга учраётган ёки касбга ўқишга қизиқиши бор 30 ёшгача бўлган йигит ва қизларни аниқлаш ва ушбу рўйхатлар асосида “Ёшлар дафтари”ни юритиш чоралари кўрилмоқда.

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган йиғилишда мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар натижадорлиги таҳлил қилинди. Маҳалла раислари, уларнинг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот ишлари бўйича ўринбосарлари иштирок этган йиғилишда жойларда ёшлар муаммоларини аниқлаш бўйича ишлар кўлами ва сифатини янада ошириш лозимлиги муҳокама қилинди.

Жумладан, эндиликда бу борадаги ишларга маҳалла раисларининг уқуқ-тартибот ишлари бўйича ўринбосарлари ҳам жалб этилиши, бунда фақат сонга эмас, сифатга ҳам алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Маълумот учун, ҳозирги кун ҳолатига кўра туман бўйича 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар жами 39 654 нафар бўлиб, шундан 22 минг нафардан ортиқ ёшлар хатловдан ўтказилган.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM