Навбатдаги сессияда оила институти ҳамда “Темир дафтар”га киритилган оилалар масалалари муҳокама этилди

Бугун, 28 ноябр куни Халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Туман кенгаши раиси Баходир Бахрамов раислигида ўтган сессия кун тартибида 4 та муҳим масала кўриб чиқилди.

 

Жумладан, кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Курбанованинг “Оилавий ажралишларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида”ги ахбороти тингланди. Жумладан, туманда жорий йил ўтган даври мобайнида эрта турмуш ҳолати қайд этилмаган. 76 нотинч оила рўйхатга олинган бўлиб, бу оилаларга мураббийлар бириктирилган. Улар билан олиб борилган профилактика ишлари натижасида 32 тасининг нотинчлигига бархам берилган.

Туманда 68 нафар хотин-қизларга “Ҳимоя ордери” берилганлиги бўлим томонидан соҳада олиб борилиши лозим бўлган муҳим вазифалар борлигини англатиши айтиб ўтилди. Маҳалла раисларининг хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича ўринбосарлари ўз вазифаларига нисбатан янада масъулият билан ёндашишлари, айниқса, ёш оилаларга алоҳида эътибор қаратишлари лозимлиги таъкидланди.

 

Шунингдек, сессия давомида Булунғур туманида камбағалликни қисқартириш ва уларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича кўрилаётган зарур чора-тадбирлар  тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди. Жумладан, ташкил этилган “Темир дафтар”да қолган 1446 та оилаларнинг ижтимоий ҳолатини сектор ишчи гуруҳларининг ҳулосасига кўра 474 та оилалар доимий даромад манбаи билан таъминланганлиги, улардаги 2248 нафар оила аъзоларидан 538 нафари, шу жумладан:

62 нафар оила аъзоси доимий иш билан таъминланган;

5 нафар оила аъзоси тадбиркорлик орқали банд бўлган;

225 нафар оила аъзоси ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланган;

246 нафар оила аъзолари бошқа йўналишлар билан бандлиги таъминланганлигини инобатга олган ҳолда ушбу 474 та оилаларни ўз аризаларига ва ишчи гуруҳ хулосасига кўра, “Темир дафтар”дан чиқариш таклиф этилди.

Ушбу оилалар рўйхатдан чиқарилгач, яна 972 та оила ва уларнинг 4 минг 200 нафар оила “Темир дафтар”да қолади ва ушбу оилалар билан ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилади.

 

Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан Булунғур туман ҳокимлиги молия бўлими мудири Ж.Нарзиев туман маҳаллий бюджети 2020 йил 3 чорак даромадлар прогноз режасининг ошириб бажарилган қисмининг 10 фоизини сарфлаш юзасидан “openbudjet” порталига туман аҳолиси томонидан жами 69 та таклиф келиб тушганлиги шундан, 49 та таклиф туман марказидаги “Истироҳат боғи”ни ободонлаштириш ва замонавий типда таъмирлаш масаласида эканлиги, мазкур 49 та таклиф жами таклифлар сонига нисбатан 70,0 фоизни ташкил этганлиги маълум қилинди. Бундан ташқари туман маҳаллий бюджети 2020 йил 3-чорак даромадлар прогноз режасининг ошириб бажарилган қисми  ҳисобидан 119 770 000,0 (бир юз ўн тўққиз миллион етти юз етмиш минг) сўм маблағ тумандаги 6-сонли мактабгача таълим ташкилотининг Килдон маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган филиалини 2020-2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш юзасидан муассасага иситиш қозони сотиб олиш ва иссиқлик тизимини ўрнатиш билан боғлиқ харажатларга ажратилиши таклиф қилинди.

 

Кун тартибидаги масалалар депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM