Навбатдаги сессия чақирилмоқда

Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн саккизинчи сессиясини
чақириш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

I. Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси
2020 йилнинг 28 ноябрь куни соат 10:00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залида чақирилсин.

II. Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн саккизинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

  1. Булунғур тумани ҳокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Курбанованинг оилавий ажралишларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисидаги ахбороти.
  2. Булунғур туманида камбағалликни қисқартириш ва уларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича кўрилаётган зарур чора-тадбирлар  тўғрисида
  3. Бошқа масалалар

III. Мазкур қарор матбуотда эълон қилинсин.

 

Туман ҳокими                                                  Б.Бахрамов

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM