Булунғурда тарғибот тадбирлари якунланди: бир гуруҳ фаолларга туман ҳокимининг ташаккурномалари топширилди

Хабарингиз бор, юртимиз бўйлаб ўтказилаётган “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остидаги маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари Булунғур туманида ҳам кенг кўламда ва юқори савияда ўтказилди. Жорий йил 11 ноябр кунидан бошланган ва “маҳаллабай” ўтказилган мазкур тарғибот тадбирлари бугун ўз ниҳоясига етди.

 

Кенг кўламли мазкур тадбирларда бир қанча инсонлар тинимсиз меҳнат қилдилар. Жумладан, илм-фан намоёндалари, маданият ходимлари, шоир ва ёзувчилар, спортчи ёшлар, маҳалла мутасаддилари тонгдан тунга қадар маҳаллаларда юришиб, ўз вазифаларини сидқидилдан адо этишди. Тарғибот тадбирлари ўз якунига етар экан, ушбу заҳматкаш инсонларнинг меҳнатига муносиб баҳо бериш лозим.

 

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда сектор раҳбарлари ва барча гуруҳ вакиллари иштирок этишди. Тадбир давомида туман ҳокими Баходир Абдуллаевич Бахрамов сўзга чиқиб, мазкур лойиҳа қайсидир маънода ўз олдига қўйган мақсадини бажарганлигини таъкидлаб, барча иштирокчиларга ташаккурнома ва эсдалик совғаларини топширди.

 

Тадбир давомида сўзга чиққан Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти профессор ўқитувчилари ҳам бугунги кунда жаҳон ва юртимизда юз бераётган жараёнлар тўғрисида оз бўлсада маълумот бера олишганлигидан мамнун эканлигини, 12 кун давомида Булунғур туманида юриб, туман инсонлари ҳам қалбига янада яқин бўлиб қолишганлигини таъкидлашди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM