Эътибордан четда қолмайдиган қатлам

Жойларда ёшлар ва аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга қаратилган амалиш ишлар давом эттирилмоқда. Бунда аввало, ёш тадбиркорларнинг истиқболли лойиҳаларини рўёбга чиқариш ва шу орқали уларнинг бандлигини таъминлашга эътибор қаратилмоқда. Ўрганишлар давомида ташаббускор ёшларнинг муаммоларига ечим изланмоқда.

 

Бугунги кунга қадар махсус дафтарларни шакллантириш мақсадида  18-30 ёшли 22 минг 648 нафар фуқаролар, 16 минг 83 нафар аёллар билан мулоқот ўтказилди.

 

Асосий мақсад аёллар ва ёшларнинг интеллектуал-ижодий салоҳиятини ошириш, бизнес ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини сингдириш ҳамда бизнес ғояларини рўёбга чиқаришга кўмаклашишдир. Бунинг учун тижорат банклари орқали имтиёзли кредитлар ажратиш ва мол-мулкни лизингга бериш, банд бўлмаган ёшлар ва аёлларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликларга ўқитиш кўзда тутилган.

Дастур бўйича ишлар давом этмоқда.

 

Довуров Сирожиддин

туман молия бўлимининг оилавий тадбиркорликни ривожлантириш сектори рахбари

2015-2020 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM