Тарғибот тадбири дилларга қувонч улашмоқда

“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остидаги кенг кўламли тарғибот тадбирлари Булунғур тумани бўлиб давом этмоқда.

 

Тадбирлар давомида сектор раҳбарлари, фан арбоблари, маданият ва санъат, наср ва назмнинг кўзга кўринган вакиллари, бир қанча ютуқларни қўлга киритган ва тенгдошларига ўрнак бўла оладиган спортчи ёшлар иштирок этишмоқда. Шунингдек, жойлардаги маҳалла ёшлари, мактаб ўқувчилари ҳам ўз санъатларини йиғилганларга намойиш этишмоқда.

 

Тадбирлар давомида ташкил этилаётган викториналар томошабинларни зийракликка чорламоқда. Ғолибларга ташкилотчилар томонидан совға – бадиий китоблар топширилмоқда.

 

Умуман, Булунғур тумани бўйлаб “маҳаллабай” ўтказилаётган бу каби тадбирларда ҳар ким ўз санъатини, билимини намойиш этишмоқда, аҳоли вакиллари мароқли ҳордиқ чиқариш имконига эга бўлмоқдалар.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM