Булунғурда “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ" тарғибот тадбирларига старт берилмоқда

Булунғурда “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” шиори остида “маҳаллабай” ташкил этиладиган маънавий-маданий тадбирларга старт берилмоқда. Шу муносабат билан мазкур тарғибот тадбирларига бириктирилган ишчи гуруҳ вакиллари йиғилиб, ташкилий жараёнлар яна бир муҳокама этилиб, аниқ вазифалар белгилаб олинди.

 

Ишчи гуруҳ маълум қилишича, бугун, 11 ноябр куни тумандаги “Бўдана” маҳалласидаги “Соҳибкор” маданият ва аҳоли дам олиш марказида, “Небўса” маҳалласидаги 50 умумтаълим мактабида, “Деҳқонобод” маҳалласидаги 45 умумтаълим мактабида, “Қирқшоди” маҳалласидаги 48 умумтаълим мактабида, “Эсонтурди” маҳалласидаги 69 умумтаълим мактабида, “Лалмикор” маҳалласидаги 25 умумтаълим мактабида маънавий-маданий тадбирларга старт берилади.

 

Маълумот учун, ушбу тадбирларида роеспублика ҳамда вилоят даражасидаги хонандалар, театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, фан арбоблари, юқори натижаларни қўлга киритган спортчилар иштирок этишади. Мақсад - мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка "маҳаллабай" етказиш.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM