Булунғурда иқтисодий соҳа ташкилотлари ўртасида ўртоқлик беллашуви ўтказилди

Жорий йил 7 ноябр куни “Шанба – спорт куни” лойиҳаси доирасида Булунғур туманидаги иқтисодий соҳа ташкилотлари ва туман ҳокимлиги иштирокида спортнинг футбол туридан ўртоқлик беллашувлари ўтказилди.

 

Туман ҳокими Баходир Абдуллаевич Бахрамов очиб берган беллашувлар муросасиз кечди.

Жумладан, беллашувлар давомида қуйидагича натижалар қайд этилди:

- Туман ҳокимлиги – Микрокредитбанк: 3 - 4;

- Туман бандликка кўмаклашиш маркази – Халқ банки: 1 - 4;

- Микрокредитбанк – Халқ банки: 1 - 0.

Якуний натижаларга кўра туман ҳокимлиги учинчи, Халқ банки иккинчи ва Микрокредитбанк биринчи ўринни қўлга киритишди. Ғолиблар туман ҳокимлиги томонидан диплом билан тақдирланишди.

Туманда бу каби ўртоқлик беллашувлари шанба кунлари доимий ўтказилиши белгиланган. Хусусан, келгуси ҳафталар мобайнида қолган соҳавий ташкилотлар ўртасида ўртоқлик беллашувлари ўзтказилади ва якунда ҳар бир соҳадан биринчиликни қўлга киритган жамоалар ўзаро беллашадилар.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM