Мактабгача таълим ташкилотларидаги камчиликлар кўздан кечирилмоқда

Булунғур тумани ҳокими Баходир Бахрамов тумандаги мактабгача таълим ташкилотларида яратилган шароитлар билан яқиндан танишмоқда. Туман ҳокими 6, 14, 22 мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, тарбиячилар, тарбияланувчилар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди, қандай камчиликлар борлиги, нима ёрдам кўрсатилиши лозимлиги билан қизиқди.

 

  • Умумтаълим мактаблари қатори мактабгача таълим ташкилотларида ҳам имкон қадар шароит яратиб бериш бизнинг зиммамизда, ташкилот ходимлари мазмун, сифат билан шуғулланиши керак, дея таъкидлади туман ҳокими.

 

Ўрганишлар давомида туман мактабгача таълим бўлими масъул ходимлари мавжуд камчиликлар, эҳтиёж юзасидан ўз вақтида маълумот бермаганлиги танқид қилинди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида кўрилиши лозим бўлган зарурий вазифалар белгилаб олинди. Мисол учун, 14 мактабгача таълим ташкилотида иссиқ сув таъминоти учун зарур шарт-шароитлар яратилиши белгиланди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM