“Ёшлар дафтари” борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди

Булунғур туман ҳокимлиги аппарат ходимлари учун навбатдаги ўқув соати бўлиб ўтди. Туман ҳокимлиги мажлислар залида ўтказилган ўқув соатида ҳоким ўринбосарлари, гуруҳ раҳбарлари, бош ва етакчи мутахассислар иштирок этишди.

 

Ўтказилган ўқув соатида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Бекзод Ильчиев Булунғур туманида “Ёшлар дафтари”ни юритиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

 

Маълумот берилишича, тумандаги 40 минг нафарга яқин ёшлардан 41 фоизи хатловдан ўтказилиб, уларнинг 2,7 фоизи ёки 1058 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилиши таклиф этилган. Айни кунларда жараёнлар давом этмоқда. Рўйхатга олиш тўлиқ якунига етгач, қизиқиши ва лаёқатидан келиб чиққан ҳолда мазкур ёшларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM