Туман ҳокими “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинган фуқароларнинг ҳар бири билан суҳбатлашмоқда

Булунғур тумани ҳокими Баходир Бахрамовнинг жойларда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинган хотин-қизлар ва ёшлар билан учрашувлари давом этмоқда.

Хусусан, навбатдаги учрашув жорий йил 3 ноябр куни Нурли йўл маҳалласидаги 4 умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.

Учрашув давомида туман ҳокими ҳар бир фуқаро билан алоҳида-алоҳида суҳбатлашар экан, мутахассислиги, қандай фаолият тури билан шуғулланишга истаги, лаёқати борлиги билан қизиқди. Фуқароларнинг истагидан келиб чиққан ҳолда келгусида уларнинг бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Хусусан, тадбиркорликни йўлга қўйиш истагидаги Ҳайдарова Мафтуна турмуш ўртоғи билан тикувчилик цехи, гўзаллик салони, нон ишлаб чиқариш цехи фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдириб, 100 миллион сўм кредит маблағи ажратилишида амалий ёрдам сўради. Мурожаат юзасидан фуқарога 1-сектор ишчи гуруҳи аъзоси, “Агробанк” АТБ Булунғур филиали масъул ходими бириктирилди.

  • Келгусида мазкур ёш оила нафақат ўз бандлигини таъминлайди, балки янги иш ўринлари ҳам яратади. Бу каби ташаббусларни албатта қўллаб-қувватлашимиз лозим, дея таъкидлади туман ҳокими.

Маълумот учун, бугун, 4 ноябр куни навбатдаги учрашув Оқтош маҳалласидаги 30 умумтаълим мактабида ўтказилади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM