Булунғурда фан олимпиадаларига старт берилди!

Жорий йил 28 октябр куни умумтаълим мактабларининг 9-, 10-, 11-синф ўқувчилари ўртасида Республика фан олимпиадаларининг туман ҳудудий саралаш босқичи бошланди. Хусусан, бугун 1-ҳудуд сифатида 22 умумтаълим мактабида ўтказилган саралаш босқичларида ўқувчиларнинг саломатлиги ва ҳавфсизлигига, каратин қоидаларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳудудий саралаш босқичлари 29 октябр куни 2-ҳудуд (1-мактабда), 30 октябр куни 3-ҳудуд (2-мактабда), 31 октябр куни 4-ҳудуд (69-мактабда) бўлиб ўтади. Ўқувчилар ва ўқитувчиларга қулайлик яратиш мақсадида мактабларнинг ҳудудий тақсимот қилинишида уларнинг ўзаро бир-бирига яқин масофада жойлашганлигиа эътибор қаратилган.

Якунда саралаш босқичларида 1-, 2-, 3-ўринни қўлга киритган ўқувчилар туман босқичида иштирок этишади. Фан олимпиадаларининг туман босқичи 4-9 ноябр кунлари тумандаги 23-умумтаълим мактабида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, фан олимпиадаларининг туман, вилоят ҳамда республика босқичлари ғолиб ўқувчиларининг устозлари моддий рағбатлантирилади.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM