Булунғур тумани ҳокимининг қарори

Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн бешинчи сессиясини
чақириш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

I. Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн бешинчи сессияси 2020 йилнинг 24 октябр куни соат 10:00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залида чақирилсин.

II. Халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн бешинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

  1. Булунғур тумани ҳокими Б.Бахрамовнинг 2020 йил 17 октябрдаги 838-Q-сонли “Булунғур туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорини тасдиқлаш тўғрисида
  2. Туман маҳаллий бюджети ва туман маҳаллий бюджетининг даромадлар прогноз режасининг ошириб бажарилган ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисида

III. Мазкур қарор матбуотда эълон қилинсин.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM