“Аёллар дафтари” билан ишлашда янгича ёндашувга ўтилмоқда

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида маҳалла раисларининг хотин-қизларни сиёсий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича  ўринбосарлари учун ўқув-семинар ўтказилди. Семинар давомида Булунғур тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари Маҳбуба Қурбанова томонидан “Темир дафтар”га киритилган хотин-қизлар муаммоларини чуқур ўрганиш ва улар билан ишлашда аниқ вазифаларни белгилаб олиш мақсадида тузилган сўровнома бўйича тушунчалар берилди.

 

Якунда сўровнома натижалари умумлаштирилиб, шу ҳудудда хотин-қизлар билан ишлаш принсиплари танлананиши, мисол учун ишга йўналтириш ёки ҳунар ўргатиш масалалари кўриб чиқилиши, шу сабабдан саволномани тўлдиришга масъулият билан ёндашиш лозимлиги тушунтирилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM