Ўзбек тилининг жаҳон минбарларида янграши барчанинг қалбини тўлқинлантирди

Мен Ўзбекистон Республикасининг оддий фуқораси сифатида Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги соф ўзбек тилидаги нутқларини эшита туриб, юртимиз номи дунёга таралаётганлигидан  ўзимда ўзгача бир ифтихор ҳис этдим. Юртбошимиўнинг нутқларини ҳаяжон билан тинглар эканман, 5 яшар неварам, “Онажон БМТ нима дегани?” деб сўраб қолди. Унга “Бу, болажоним, бутун дунё одамлари бир-бири билан дўст, биродар дегани” десам, “Ҳа, улар Президент бобомни тушунишаяпдими?” дейди. Мен унга жараённи имкон қадар соддароқ қилиб тушунтирдим.

Буларни нима учун айтаяпман? Ушбу ҳолатдан хулоса қилиш мумкинки, бугунги кунда нафақат сиёсатчилар, ёшлар, ҳатто болажонларимизнинг ҳам фикрлаш доираси кенг. Улар атрофида бўлаётган воқеа-ҳодисаларни жуда яхши идрок қилишади. Ҳамма ҳам тушунмаслигини англаган ҳолда, ўз она тили бутун дунё минбарларида янграётганлигини фамлаяпти. Ўйлайманки, бу ҳам шу неварам қатори барча ёшларимизнинг онгидан жой олиб, ўзига бўлган ишончи, она тилига нисбатан меҳри янада ортишига туртки бўлди.

 

Шу ўринда таъкидлаш керакки, ушбу сессияда юртбошимиз томонипдан жаҳон ҳамжамиятига билдирилган ҳар бир таклифлари нафақат ватанимиз равнақи, тинчлиги ва барқарорлиги учун, балки бутун дунё халқларининг келгуси манфаатлари учун муҳим аҳамиятга эга. Юртбошимиз ушбу таклифлари билан биз бугунги кунда содир бўлаётган жараёнларнинг келгси оқибатларини ҳам кўра билишимиз ва шу асосда аниқ стратегик мақсадларни бугундан белгилаб олишимиз зарурлигини яна бир бор кўрсатиб берди.

 

Насиба МАМАДИЯРОВА,

“Адолат” СДП Булунғур туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM