Куз-қиш мавсуми олдидан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири биринчи ўринбосарининг 2020 йил 3 августдаги "2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таьминлаш бўйича тадбирларни ташкил этиш тўғрисида"ги 139-сонли буйруқномаси ижросини таьминлаш мақсадида, Булунғур туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудида жойлашган халқ хўжалиги, иқтисодиёт объектлари ҳамда аҳоли турар жойларида мунтазам равишда тарғибот-ташвиқот профилактик тадбирлар ўтказилиб келинмокда.

 

Шу мақсадда туман ҳудудида жойлашган 39 та кўп қаватли тураржой биноларининг ёнғин хавфсизлик ҳолати туман электр тармоқлари корхонаси, “Булунгуртумангаз” филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўрганилиб, профилактик тадбирлар ўтказилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM