Ёшлар билан учрашув ўтказилди: ёш ижодкор ўз китобини нашрдан чиқаради

Бугун, 16 сентябр куни Булунғур тумани, Исори Ўроқли маҳалласида жойлашган 57-умумтаълим мактабида туман ҳокими ўринбосари Бекзод Ильчиев ҳамда туман халқ қабулхонаси мудири Темур Саипов иштирокида ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда 1-сектор ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Учрашув аввалида ҳоким ўринбосари томонидан бугунги кунда ёшлар масаласида қабул қилинаётган қонунлар, туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида қисқача ахборот бериб ўтилди.

 

Учрашувда 30 нафарга яқин ёшлар иштирок этишиб, турли масалаларда 6 та мурожаат қабул қилинди. Жумладан, “Каттақишлоқ маҳалласидан Камол Алибоев ижод билан шуғулланишини ва ижодий ишларини китоб ҳолида чоп этиш истагида эканлигини билдирди. Мазкур мурожаатга мувофиқ ҳоким ўринбосари ижодий ишлар тегишли комиссич томонидан кўриб чиқилишини, ижобий хулоса қилинганда дастлаб 100 та чоп этишга ёрдам кўрсатилишини ва келгусида эҳтиёжга қараб яна чиқариш мумкинлигини маълум қилди. Шунингдек, учрашув давомида иш, тадбиркорлик, ёшлар учун спорт ўйингоҳи каби турли мазмундаги мурожаатлар қабул қилинди. Ёшлар томонидан билдирилган барча мурожаатлар белгиланган тартибда рўйхатга олиниб, масъул ижрочиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM