Депутат фаоллиги ободликка сабаб бўлмоқда

Бугун депутатларимизнинг ҳам фаолияти жонланган. Улар ҳам ўз сайловчиларига берган ваъдаларини бажариш, халқ муаммосини мутасаддилар эътиборига олиб чиқиш ва ижобий ечим топиш чораларини кўрмоқдалар.

Жумладан, 20-Элобод сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгаши депутати Ҳусниддин Нишанов Элобод, Мирзаариқ, Деқонобод маҳаллаларини туман маркази билан боғловчи йўлга асфалт ётқизиш масаласида туман йўллардан фойдаланиш унитар кархонасига депутатлик сўрови юбориб, масаланинг ижобий ҳал этилишига эришди. Корхона томонидан мазкур йўлнинг 1 км қисмига асфалт ётқизиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 500 метрдан ортиқ ҳудудда ишлар бажарилди. Ҳозирда корхона иш бошқарувчиси Собир Бобобеков бошчилигида ишлар давом эттирилмоқда.

2015-2020 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM